ЎТИЛ/БЕҚАРОР

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕҚАДР БЕҚАРОРЛИК

БЕҚАРОР [бе.. + қарор) 1 Бир зайлда, бир гапда турмайдиган, ҳадеб ўзгаравера-диган, бурди, тутуриғи йўқ; қарорсиз. Беқа-рор Аму. н У [Асрор] беқарор ўшар, беқарор туйғулар банди. «Ёшлик». Зарафшон водий-сининг об-ҳавоси жуда беқарор, бир кунда юз марта ўзгаради. Ш. Тошматов, Эрк қуши.

2 Бир жойда қўним топмайдиган, ҳадеб кўчиб юрадиган. Дарбадарликдан, ўзимнинг симобдай беқарор, саёқлигимдан жуда ўкинар эдим. Ғ. Ғулом, Шум бола.

3 кўчма Тинчлиги йўқолган, ороми бузилган; бетоқат. ■■ Фарзанд йўқлигидан бўлдим беқарор. «Эрали ва Шерали». Қорахон дер: йиғлар эдим зор-зор, Ёдга тушган вақти эдим беқарор. «Эрали ва Шерали». Бўлажак завжамни ўша ерда кўриб, ошиқи беқарор бўлдим. «Шарқ юлдузи».