ЎТИЛ/БЕҒАРАЗ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕҒАМЛИК БЕҒАРАЗЛИК

БЕҒАРАЗ [бе.. + ғараз] 1 Ўз манфаатини кўзламасдан, холис иш тутадиган, ёмон-ликни истамайдиган, ғаразсиз. Беғараз одам. Беғараз дўст. шт Халқ ғамида, эл ғамида келган беғараз.. кишиларни мингбоши масхара қилар.. қувар деб ўйламаган эдилар. М. Исмоилий, Фарғона т.о. Балки биз беғараз, шунчаки дўстларча гаплашиб юргандирмиз. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса.

2 Ёмон ниятни кўзда тутмаган, сидқи-диллик билан қилинган; холисона. Беғараз танқид. Беғараз гап. Беғараз ёрдам. н Кўп-чилик ўз тарихи ва маданиятининг беғараз таршбощчиси сифатида қолди. Газетадан. Етук кишиларни яна минг йиллар Халқ фар-занд атайди, жондан — беғараз. Ғ. Ғулом.