ЎТИЛ/БЕШИК

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕШБЕЛ БЕШИКАСТ

БЕШИК 1 этн. Чақалоқни белаб ва теб-ратиб ухлатиш учун тол ёки тут ёғочидан ясалган йўрға оёқии махсус мослама; теб-ратма беланчак. Бешикдаги Учқун уйдаги ҳаракатни сезиб, овозларни эшитиб, ҳаде-ганда ухлай бермади. Ҳ. Ғулом, Машъал. Муборакнинг отаси қишда дурадгорлик қилар, эшик, бешик, сумак, сандал, заранг товоқ ясарди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди.

Бешик асбоб Болани бешикка белаш ва бешикни тузаш, безатиш учун зарур нар-салар (тўшакча, кўрпача, ёстиқча, қўлбоғ, оёқбоғ, тувак, сумак ва ш. к.) мажмуи. Бешик кетди айн. бешиккертти. \Қози Қодирқулга:] Бешик кетди бўлгандан буёқ ҳар йил расм-русшарини қилишиб, яқин вақтларда тўй-лигини ҳам бериб қўйибди. Ҳамза, Бой ила хизматчи. Бешик тўйи Болани (асосан тўнғич фарзандни) бешикка солиш муносабати билан ўтказиладиган тантанали маросим. Муллажон қози бешик тўйи қилган. А. Қаҳҳор, Анор.

2 кўчма Бирор нарсанинг, воқеа-ҳоди-санинг туғилган ери, макони, манбаи. Бахт бешигин қучоқлаб, бизни улғайтирдингиз.. Ғ. Ғулом. Бир қатор дор билан шарманда бўлди Фашизм бешиги бўлган Нюрнберг. Ғ. Ғулом. Ям-яшил ўтлоқлар миллион-миллионлаб қўзи, тойчоқларнинг бешиги бўлур. Ғ. Ғулом.

Бешигини тебратмоқ Янги туғилаётган нарсани ардоқлаб, вояга етказмоқ. Уртоқ Орипов билимдон инженер, мамлакатимизда карбамид ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича янги корхона бешигини тебратаёт-ганлиги бежиз эмас. Газетадан. Сен менинг бешигимни тебратганмисан? Бетакаллуф муомалада бўлган, ўзидан кичик киши га жавобан ишлатиладиган ибора.