ЎТИЛ/БЕШ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕЧОРАҲОЛ БЕШАК

БЕШ I 1 снқ. сон Беш рақами ва шу рақам билан ифодаланган, тўрт билан олти ора-сидаги сон, микдор. Беш киши. Беш килограмм олма. Беш карра беш — йигирма беш. н Толибжонбойнинг беш ўғли, уч қизи бор экан. Ойбек, Танланган асарлар. Ўзингизўй-лаб қаранг, ўқувчилар бундан беш йил аввалги ўқувчилар эмас. С. Зуннунова.

2 Беш балли баҳо тизимида энг юқори (аъло) баҳо. Математикадан беш олдим. Унинг аттестатида нуқул бешлар.

Беш кетмоқ с.т. 1) пирра (карта) ўйинида беш очко олмоқ; 2) гапни ёки ишни ўринлатиб бажарувчи одамга тан бермоқ, қойил қолмоқ. Беш кунлик дунё қ. кунлик. Беш кунлик дунёда ўйнаб қолайлик. «Эрали ва Шерали». Беш қўл баравар эмас Ҳамма бир хил, бирдек эмас, ҳамма бирдек яшай олмайди. -Беш қўл баравар эмас, — деди Ҳакимбойвачча, — биров олим, фозил бўлади, биров мардикор, ҳаммол бўлади. Ойбек, Танланган асарлар. Беш қўлни (ёки бармоқни, панжани) оғзига урмоқ (ёки тиқмоқ) Нафсни тия олмай, бирдан ҳаммасини ўзлаштириб олишга ҳаракат қилмоқ. Иши беш с.т. Иши жуда яхши, иши жойида, авжида. Пухтанинг иши беш. Мақол.

БЕШ II \ф. (jl^j - ортиқроқ, кўпроқ] Кўп, ортиқ, зиёда. қ. бешбаттар.