ЎТИЛ/БЕХУД

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕХОСИЯТ БЕХУДЛИК

БЕХУД \ф. jj^.i — сабабсиз, бекорга; беҳуш; иродаси бўш] Ўзидан кетган, пари-шон, беҳуш, ҳушсиз.

Гоҳ худ, гоҳ бехуд қ. худ. Хотинларнинг кўнглига ҳеч тушуниб бўлмайди: гоҳ худ, гоҳ бехуд. С. Нуров, Нарвой. Бехуд бўлмоқ Ўзини ёмон ҳис этмоқ, беҳузур бўлмоқ. Ўша ерда мен жуда ҳам бехуд бўлиб, ўзимдан кетдим. Ғ. Ғулом, Шум бола. Нусратбекнинг юраги бехуд бўлиб, тоза ҳаво олиш учун ота — болани дим хонада қолдириб, ташқарига чиқди. С. Нуров, Нарвой. Баъдазон фақир бангнинг асорати билан бехуд бўлиб қолибдирман. А. Қодирий, Кичик асарлар.