ЎТИЛ/БЕХАТАР

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕХАРХАША БЕХАТО

БЕХАТАР [бе.. + хатар] Хавф-хатардан холи, зиён-заҳмат етказмайдиган, хатарсиз. Бехатар йўл. Бехатар жой. Сафарингиз бе-хатар бўлсин. а Довондан ўтиб олишса, у ёғи осон. Катта тош йўлга чиқишади-ю, шаҳарга бехатар етиб олишади. М. Исмоилий, Фарғона т.о. Бу бехатар масканда бухоро буғуси, қундуз, қирғовул каби ҳайвон-ларни кўпайтириш кўзда тутилган. «Фан ва турмуш».