ЎТИЛ/БЕХАБАР

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕФОЙДА БЕХАВОТИР

БЕХАБАР [бе.. + хабар] 1 Хабардор бўлмаган, воқиф бўлмаган, хабари йўқ; хабарсиз. Бехабар қолмоқ. а Ҳаётхон бундан бехабар эди. М. Исмоилий, Фарғона т.о. Учқун ойисининг бошига тушган мусибатдан бехабар. Ҳ. Ғулом, Машъал. Ғам бшшн сар-ғайди гулдайин дийдор, Бу ишлардан мендай жўранг бехабар. «Маликаи айёр».

2 Маълумоти йўқ, билими йўқ. Ада-биётдан бехабар киши, н ..баъзан биз ўз ижодимиздан тўртта-бешта китоб ўқиган, дунё адабиётидан бехабар, маҳалла савия-сидаги оғайниларимизнинг диди билан қуво-намиз. Шукрулло, Сайланма.

3 Дуч келинадиган нарса, воқеа-ҳоди-садан хабари бўлмасдан туриб, хабари бўлмаган ҳолда, билмасдан, бирдан. Чиқиб қолди ўзи бехабар, Ташлаганди қия шол рўмол. Миртемир, Асарлар. Банда бехато бўлмас, бойвачча, бехабар хонадонингизга кириб қолибман! А. Қодирий, Кичик асарлар.

Худо(дан) бехабар Худо бор деб ўйла-майдиган; худодан қўрқмайдиган, инсофсиз. Қарисанг ҳам, сен шумликни ўйлайсан, Худо-дан бехабар, қўйгин, ётайлик. «Нурали».