ЎТИЛ/БЕРИ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕРЕТКА БЕРИГА

БЕРИ рвш. 1 Сўзловчига, шунингдек, сўз бораётган пайт ёки ўринга яқин. Ҳечқиси йўқ, бир кун нари, бир кун бери, н [Қизлар] «Нари ёт, бери ёт» билан бир-бирларини итариб, суриб, кўрпани тўрт томонга тортишиб жанжаллаша бошладилар. А. Қодирий, Меҳробдан чаён. -Бери кел, қизим! - қўли билан имлади кулиб. Ойбек, Танланган асарлар.

2 кўм. (ч.к. билан) Ҳаракатнинг бош-ланиш пайтидан бошлаб, буён; маълум вақт давомида, мобайнида. Кечадан бери. Яқиндан бери. Анчадан (кўпдан) бери. Ашисоқдан бери, ят Асқар аканинг дами ичига тушиб кетди. Шу сабаб, мана кечадан бери қовоғи очил-майди. Н. Фозилов, Қиссалар. Элмурод эрталабдан бери нон-чойдан бўлак ҳеч нарса емаганликдан кўнгли озганини сезди. П. Турсун, Ўқитувчи. Институтга киргандан бери Козимжон орқасидан соядек эргашиб юрибди. Т. Ашуров, Оқ от. Тахминан уч йилдан бери шу ишни қиламан. С. Аҳмад, Юлдуз.

Бери қарамоқ Тузалиш, яхшиланиш томонига ўтмоқ, яхшиланмоқ (беморнинг аҳволи ҳақида). Беморнинг аҳволи сал бери қаради. Ииғламоқдан бери бўлмоқ Йиғ-лагудек бўлмоқ. Отам тайёрлаган узан-гиларини бозорда эртадан кечгача сарғайиб кўтариб юриб, coma олмасдан, ҳовлига қўллари қуруқ (ҳолда) йиғламоқдан бери бўлиб қайтар эдилар. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари. Нари олиб бориб, бери олиб келмоқ қ. нари. Бир томонда Зулфиқор, бир томонда Худодбек — бир-бирига мутлақо ўхшамаган икки йигит унинг хаёлини нари олиб бориб, бери олиб келарди. Мирмуҳсин, Меъмор.