ЎТИЛ/БЕМАЛОЛ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕМАКОН БЕМАСЛАК

БЕМАЛОЛ [бе.. + малол] рвш. 1 Ма-лоллик, ўнғайсизлик сезмай, тортинмай, ёзилиб; эркин, баҳузур. Майли, хафа бўлманг. Аям билан бемалол тураверасиз. С. Зун-нунова, Гулхан. Бемалол ёзилишиб ўти-ринглар! Ёмон кўрганим — ёшларнинг суҳ-батига қариларнинг суқилиши. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар. Kiapa аёлларга хос чиройли ҳаракат билан сочини орқасига ташлаб юборди. Кейин ўз эри олдида тургандай бемалш ечина бош,шди. У. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол.

Бемалол бўлса крш. с. Малол келмаса, малоллик қилмаса. [Фотима домлага.] Ке-линг, дом,га почча! Бемалол бўлса, ана шу турган стулни менинг яқинроғимга қўйиб ўтиринг. Ҳамза, Туҳматчилар жазоси. Қўш-ни, бемалол бўлса, бизни холи қўйсангиз! Уйғун, Асарлар.

2 Бамайлихотир, хотиржам; шошилмай. -Хўп, машш, — деди Ўрмонжон,— бўлар иш бўлиб ўтибди. Энди бемалол, бехавотир иш-лай беринг. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. Девор тагида катта сигир бошвоғини ерга ёйиб, бемалол кавш қайтариб ётарди. Ойбек, Танланган асарлар.

3 Тўсқинликка учрамай, бехавотир, осон, хавфсиз. Эртшаб кўприк бошқатдан қилинди, энди ҳар қандай оғир юк билан бемалол ўтса бўларди. А. Мухтор, Опа-сингиллар. Орасидан қўқонарава бемалол юрадиган кенг, узун ишкомлар икки танобдан мўлроқ ерни ишғол этган. Ойбек, Танланган асарлар.

4 Аниқ, яққол. Ajium бува юқоридаги қийғоч тешиклардан қаради. Ҳамма ёқ бемсьюл кўринарди. М. Исмоилий, Фарғона т.о. Юпқа капрон кўйлакдан елкасидаги

15-Ўзбек тилининг изоҳпи луғати

ҳуснбузарлари бемалол кўриниб турибди. С. Аҳмад, Сайланма.

5 Тўлиқ равишда, бекам-кўст; етарли. Жой ҳаммага бемалол етади. н [Ернинг] Ярмига сабзи, ярмига картошка экасан. Шу билан қишлигимиз бемалол чиқади. Ойбек, Танланган асарлар.

6 Ўтакетган бепарво, ғам-ташвишсиз киши ҳақида. Ўзи бемалолнинг сўзи бемалол. Мақол.