ЎТИЛ/БЕЛГИЛАМОҚ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕЛГИ БЕЛГИЛАНМОҚ

БЕЛГИЛАМОҚ 1 Белги қўймоқ; белги, аломат қўйиб, таниқли қилмоқ, ажратмоқ. Ислоҳотда ўзимга теккан ерни белгилаб, қозиқ қоққанимда.. кўп нарсаларни мўл-жаиаб қўйган эдим. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.

2 Бирор шартли аломат, ишора билан ифодаламоқ. Номаълум сонни «х» билан белгилаймиз. Буйруқ мазмунини ундов белгиси 6wwh белгиламоқ.

3 Бирор хусусияти, кўриниши ва ш. к. га асосан аниқламоқ, фарқламоқ. Қирқ ё'ш-лардаги бир киши кирди. Қодир бу одамнинг афтидан касб-корини белгилай олмади. А. Қаҳҳор, Қанотсиз читтак.

4 Олдиндан чизиб, режалаб, тайин қилиб қўймоқ. Мажшс кунини белгиламоқ. Тўй кунини белгиламоқ. яя Ҳукуматимиз Наврўз кунини дам олиш куни этиб бел-гилади. Газетадан. Соат олтига белгштнган тўй соат ўндан ошганда бошланибди. А. Қаҳҳор, Асарлар. Йиғилиш жуда қисқа бўлганига қарамай, одамлар белгиланган вақтдан анча эрта тўпландилар. С. Ка-роматов, Олтин қум.

5 Бирор мақсад учун мўлжалламоқ, танламоқ, кўзлаб қўймоқ. \Ҳасанали] Миниб кетиш учун Қутидорнинг саман йўрғасини белгилади. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Холида анча айланиб юрди. Ит боғлайдиган жойни ўзи белгилади. С. Аҳмад, Сайланма.

6 Ишга, мансабга қўймоқ, тайинламоқ. Директор қилиб белгилади. яя Мусулмонқул.. қўй каби ювош Тошкент ҳокими Сарим-соқбекни ўлдириб, ўрнига Азизбекдек золимни белгилади. А. Қодирий, Ўтган кунлар. [Ҳусайн Бойқаро] Жилонғорга Валибекни, Мирзойи Кичик ҳам Ислим барлосни сардор белгилади. Ойбек, Навоий.