ЎТИЛ/БЕЛГИ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕЛБУРМА БЕЛГИЛАМОҚ

БЕЛГИ 1 Таниб олиш, кўрсатиш ёки фарқлашга хизмат қилувчи нарса; нишон, аломат; тамға. Йўқолган боланинг белгилари. Фабрика белгиси. Белги қўймоқ. Белги солмоқ. Белги бўлса, йўлдан адашмас, Ақл бўлса, сўздан адашмас. «Ақл ақлдан қувват олади». Яхши хотин белгиси — хиром қшар терини, Ёмон хотин белгиси — ерга букар эрини. Мақол. н Инсонликнинг энг дастлаб-ки белгиси меҳнатсеварликдир. Газетадан.

2 Бирор маъно, мазмун ёки миқдор ифо-далайдиган график аломат, ишора. Сўроқ белгиси (тлш.). Тенглик белгиси (мат.). Нота белгилари. Тиниш белгилари {тлш.) Товуш-ларнинг график белгиси. Кимёвий элемент-ларнинг белгилари. Стенография белгилари. ят Кирди-ю, эшик олдида сўроқ белгиси бўлиб тураверди. «Ёшлик». Олисда оқ қобирғали улкан кемалар кўринади. Ундан берироқда чекловчи белгилар — қизил байроқчалар липиллаб турибди. С. Сиёев, Отлиқ аёл.

3 Нарса, воқеа-ҳодисаларнинг ўзига хос хусусияти, сифати. Буюмларнинг сифат ва хусусиятлари логикада белгилар деб аталади. «Логика». Гапда отнинг бирор белгисини бил-дириб, «қандай?», «қанақа?», «кимнинг?», «ниманинг?», «нечанчи?» каби сўроқларга жавоб бўлиб келган иккинчи даражали бўлак аниқловчи деб аталади. «Ўзбек тили дарс-лиги».

4 Ички кечинма, ҳолатдан, касалликдан далолат берувчи ташқи аломат; рамз. Сукут — розилик белгиси. Мақол. Бахт белгиси — пилим. Мақол. ят Содда муомала яқинлик ва меҳрибонлик белгиеидир! А. Қодирий, Меҳ-робдан чаён. [Гулнорнинг] Думалоқ қора кўзларида яширинган алам-ҳасрат белгисини Адолат дарров пайқаб олди. С. Зуннунова, Гулхан. Раъно табассум билан жавоб берди ва унда бир оз қизариниш белгиси бор эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён. Эрининг бу жасоратига қарши Офтоб ойимнинг юзига ризосизлик белгиси чиқди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Касалликнинг [тепкининг] асосий белгиларидан бири қулоқ атрофи ва жағ суякларининг оғришидир. «Саодат».