ЎТИЛ/БЕЛБОҒ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕЛАШМОҚ БЕЛБОҒЛИ

БЕЛБОҒ 1 Белга боғланадиган, тўрт-бурчак рўмол шаклидаги гулли ёки гулсиз, четлари тикилган мато парчаси; қийиқ, қи-йиқча. Шоҳи белбоғ. м Нозим Зуҳранинг бошини аста силаб, ўз кўз ёшини белбоғи учига артди. «Гулдаста». У дўпписининг жиягини қайтариб, шоҳи белбоғ билан боғлаб олган эди. К. Яшин, Ҳамза.

2 Умуман белга белбоғ каби боғланадиган нарса. [ Шарофат: ] Эшигимизга увада тўну чшвир белбоғ билан келган эдинг. -Нима билан чиқиб кетдим? /деди Сидиқжон]. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари.

3 Ҳар нарсанинг ўрта белидан ўтган фаразий чизиқ ёки ҳалқа; экватор. Энди биз Ернинг белбоғидан ўтдик, Жанубий ярим-шарга кирдик. Ҳ. Ҳасанов, Экватордан ўт-ганда. Бу ердан ўтибди ернинг белбоғи, Беқасам тўн демак бу рангин диёр. А. Орипов.

кўчма Қувват, мадор, кўмакдош. Ошнам — белбоғим. «Қанотли сўзлар». -Нега ташлаб кетаман буни, — деди кампир, келиннинг сўзини рад қшшб, — Белимнинг белбоғи энди бу. И. Раҳим, Чин муҳаббат. Мен бораман элимга, алла, болам, Белбоғлар бергин бе-лимга, сьыа. «Бойчечак».

Белбоққа ёлчимаслик Бойимаслик, бири икки бўлмаслик. Бўзчи белбоққа ёлчимас.

кулол — мўндига: эшитганмисан? Ойбек, Танланган асарлар. Водопровод бор-у, бўзчи белбоққа ёлчимас дегандек.. Қоратепа, Пан-жикент кўчаларидаги кранларда сув йўқ. «Муштум». Белбоғ ечилмай Қийинчи-ликсиз, тезда. Сиз тикилган иш белбоғ ечилмай битади. Ҳаммага қоронғи бўлса ҳам, менга аён. Ҳамза, Танланган асарлар. Бе-лингда белбоғинг борми? Йигитмисан? Йигитлик ғуруринг борми? [Хонзода Ғо-фирга:\ Белингда белбоғинг борми? Қандай шарманда, худо урган эркаксан? Ҳамза, Бой ила хизматчи. Одамларни ҳашарга айтиб қўйдим. Белида белбоғи бори келаверади. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси.