ЎТИЛ/БЕБОШ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕБОК БЕБОШБОҒ

БЕБОШ 1 Боши (калласи) йўқ; боши кесилган, бошсиз. Бир севгини айларканман фош, Истамасман, севгингиз асло Ҳайкал каби бўлишин бебош. Сайёр.

кўчма Ақлсиз, нодон. Мен бебош қу-лингизни маъзур тутинг. «Шарқ юлдузи». Дадажон, бебош ўғлингизни кечиринг, начора, дунёга сизларны ғам-ғуссага ботиргани келган эканман. К. Яшин, Ҳамза.

3 кўчма Тўғри маслаҳатга юрмайдиган; ҳеч кимга қулоқ солмайдиган; гапга кир-майдиган; қулоқсиз; тарбиясиз. Неча кундан бери акангни кириб кўр, дейман, бу бебош уяламан, деб ҳеч кирмайди. А. Қаҳҳор, Сароб. Азизхон бебош, ерга урса кўкка сапчийдиган, қшшш-қшшишидан элга нафи тегмайдиган бебошвоқ йигит. У. Норматов, Талант тар-бияси. ..ёшлигим ҳам бебош ўтган. Ахир, бебош йигитга ким ҳам кўнгил қўярди, — деди Усмон. А. Эшонов, Бир оғиз сўз.

кўчма Тарбия-интизомга бўйсунмай қуйган; итоатсиз, ўзбошимча. Подшоҳ1трини бекор қшган Россия халқи.. жуда бебош бўлиб кетган, ҳозир ҳукумат бошида ўтирганларга ҳеч ким итоат қшшайди. С. Айний, Қуллар. Ғузор фуқароларига маълум бўлсинким, тоғу тошларда қочиб юрган бебошлар келиб, Бек жанобларининг оёқларига йиқилсалар, афв этурлар. Ш. Тошматов, Эрк қуши. Ҳозирча исён туғини кўтариб келган бу бебошларнинг гапига кўнишдан бошқа илож йўқ. М. Осим, Ибн Сино қиссаси.

кўчма Ёмон йўлга кирган, ахлоқи бузил ган. Отаси, қандайин нозанин жувон тўғри келса ҳам, кўз қирини ташламасди. Бу бебош бўлиб кетди, тиядиган кишиси бўл-мади. Ойдин, Ҳикоялар. Шундай бебош бўлиб кетди қизгинанг, Ота-эна фарзандини тий-майми? «Гулнорпари».

кўчма Тийиб, тўхтатиб, қайтариб бўл-майдиган; жиловсиз. Бебош шамол. Бебош дарё. Бебош тўлқинлар. ят Амударё дали — телба дарё, бебош дарё дейишади. Раҳим Бекниёз. Бебош изғирин бу кенг даштда елиб-югуради. Ҳ. Шамс, Душман. —Сесканиб уйғониб кетдим. Урнимдан туриб ўтирдим, бебош хаёл мени олиб қочди, — деды Нафыса. Ғайратий, Узоқцаги ёр.