ЎТИЛ/БЕАРМОН

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕАРАЗ БЕАСО

БЕАРМОН |бе.. + армон) 1 Барча орзу-умидлари рўёбга чиққан; армони қолмаган, армонсиз. Беармон одам. Беармон яшамоқ. гш Кошки эди сўнг қўлингда эркаланиб берсам жон. Сўнгги нигоҳ сенда қолса, мен кўз юмсам беармон. Зулфия.

2 рвш. Роса тўйгунча, мириқиб, қониқиб. Чиндан ҳам ҳар бир тўйда тўполон қилиб, беармон ўйнаб-кулишга ўрганган болалар бу «улуғ тўй»дан норози эдилар. Ойбек, Танланган асарлар. Хайр, эй, беармон кезган қирларим. Хайр, эй, йироққа қочган сўқмоқ-лар. А. Орипов.