ЎТИЛ/БАҲС

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАҲРИН БАҲСДОШ

БАҲС \а. л , - муҳокама; тадқиқот, мубоҳаса] 1 Бирор нарса, ҳолат ёки маса-лани ёқлаш мақсадида ўтадиган мунозара, тортишув. Фикр баҳсда қиёмига етади, дейди ojiuMjiap. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи. Баҳс кетаётганда, одатда бақирган томон ютқазади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат. Одатда фикрлар баҳси бўлган жойда тараққиёт ҳам тезроқ ютади. Газетадан.

2 Илмий ёки диний адабиётда бирор масала, муаммога бағишланган қисм, бў-лим. Хатиб домла ҳам ушр баҳсини ортиқча узайтирмади, тезда китобни ёпди. А. Қодирий, Обид кетмон.

епрт. Мусобақа, беллашув. Республика енгил атлетикачи,шри йирик баҳсларга қиз-ғин тайёрланмоқдалар. Газетадан. Мерганлар баҳсида иштирок этаётган вакилларимиз ҳам бўш келишмаяпти. Газетадан.

Баҳс очмоқ I) мунозара очмоқ; 2) сўз очмоқ, ran бошламоқ. Баҳс қилмоқ 1) мунозара қилмоқ; талашмоқ, тортишмоқ;

2) с. т. бирор масала ҳақида гапирмоқ. [Ҳа-санали] Унар-унмасдан баҳс қилиб, ниҳоят, бу унар-унмаснинг охирига шу саволни ҳам улаб юборди: -Бу гал Марғилонга кечик-дингизми? А. Қодирий, Ўтган кунлар.