ЎТИЛ/БАҲОРИЙ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАҲОРГИ БАҲОРИКОР

БАҲОРИ(Й) \ф. ajL^ - баҳор

фаслига мансуб] 1 Баҳорда экилиб, шу йилнинг ёзида етиладиган (асосан, дон экинлари ҳақида). Баҳори ғалла. Баҳори экинлар. н ..баҳори ғалла майсалари инсон меҳнатининг мўъжизакор қудратини кўз-кўз қилиб.. турибди. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди. Аллоф баҳори арпа ўрнига кузгисини берган экан. С. Айний, Эсдаликлар.

2 Кўкламга мансуб, хос; яшил, ям-яшил.. Дўстимдир пишқирган баҳорий селлар, Оҳудек талпинган ўйноқи еллар. Газетадан. Қанотини камалак қилиб, чарх уради баҳорий қушлар. «Шарқ юлдузи». Баҳорий либос кийган бахмал чўл ўзига сайқал берган фи-дойиларни унутмади. Газетадан. Уйга кириб, баҳорий ранг костюмини кийди. С. Анор-боев, Оқсой.

3 кўчма Баҳордай ёш, навқирон; му-саффо. Қуёш васли баҳорий ҳаёт Инсон меҳри билан ошнадир. Н. Нарзуллаев. Бу кўзларда туйғунлик, олижаноблик, кўнгилнинг баҳорий тозалиги, илиқлиги.. жилваланар эди. Ойбек, Танланган асарлар.