БАҲОЛИ I Муайян баҳога, нархга эга бўлган; баҳо, нарх қўйилган; қимматбаҳо.
БАҲОЛИ II [ба.. + ҳол]: баҳоли қудрат Қудрати, қурби етганча, қўлдан келганча, имконият даражасида. Баҳоли қудрат дас-турхон ёзилган. А. Суюн, Олис тонглар. Хоним, қирқ йилдирки, эшигингизда баҳоли қудрат хизмат қилаётирман. С. Сиёев,
Ёруғлик. У адолат ва ҳақиқат учун баҳоли қудрат курашади. «Ёшлик».