ЎТИЛ/БАҲОЛАМОҚ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАҲОИЙЛИК БАҲОЛАШМОҚ

БАҲОЛАМОҚ 1 Нарх қўймоқ, пулга чақмоқ. Дадаси қазо қилганда, Махсумнинг отасидан қарз кўтариб кўмибди. Эчкисини, ерини баҳолаб, қарзига ўтказибди. С. Анорбоев, Оқсой.

Баҳолаб олмоқ Байлашиб, кўтарасига бай қилиб олмоқ. У [Йўлчи] чойхонада уйи шу томонда бўлган ва илгари таниш бир одам билан учрашиб, унга ўн минг хом ғишт қуйиб беришни баҳолаб олди. Ойбек, Танланган асарлар.

2 кўчма Нарса, ҳодиса ёки ҳаракатга баҳо бермоқ, унинг аҳамияти, қадр-қиммати ҳақида фикр билдирмоқ. Қилмаган хизматимни шундай юксак баҳоладингиз. Шуҳрат, Шинелли йиллар. ..ўзини билган одам бу гуноҳни катта жиноят деб баҳолайди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. Илмий кенгаш каш-фиётимни кўриб чиқиб, яхши баҳолади. X. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати.