ЎТИЛ/БАҲАМ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАҲАЙБАТ БАҲАМЖИҲАТ

БАҲАМ [ф. — бирга, биргаликда]: баҳам кўрмоқ ёки баҳам кўришмоқ 1 Ўртада тенг бўлишиб емоқ ёки ичмоқ; бўлишиб олмоқ. Аҳмаджон ака.. ўзлари сержон бўлсалар ҳам, битта нонни топсалар, биз билан баҳам кўришган. М. Қориев, Ойдин кечалар. Ҳаммамиз худди бир ота-онанинг боласидек аҳилмиз. Ҳамма нарсани баҳам кўрамиз. Ҳ. Нурий, Лочин боласи лочин. Ҳеч бўлмаса, бундай бирга ўтириб, шу чойнакдаги чойни баҳам кўрса, нима қиларкин? С. Анорбоев, Оқсой.

2 кўчма Ўртоқлашмоқ, сирлашмоқ, ўзаро фикр алмашмоқ. Дўст фақат таш-вишда эмас, қувончни баҳам кўришда ҳам билинади. «Ёшлик». Мавлуда ўз тажриба-ларини ҳеч вақт сир сақламайди, балки уни доимо ўз дугоналари билан баҳам кўради. У. Муҳамедов, Опа-сингиллар. Бекмирза икки-миз фильм ҳақидаги таассуротларимизни орада баҳам кўрдик. Й. Шамшаров, Қаҳ-рамонлик йўли. Аҳмадларни тезроқучратиб, шодлигимни баҳам кўргим келади. С. Сиёев, Ёруғлик.

13—Ўзбек тилининг изоҳли луғати