ЎТИЛ/БАҲАЙБАТ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАҲАИ БАҲАМ

БАҲАЙБАТ |ба.. + ҳайбат] 1 Ҳажм-ўл-чови одатдагидан ортиқ; жуда катта, жуда улкан, ҳайбатли. Баҳайбат минора. Баҳайбат тоғ. н Асрий қорлардан бошига сама ўра-ган баҳайбат қоялар шаҳар теграсида виқор билан турганча қотиб қолган. К. Яшин, Ҳамза. Баҳайбат ўрик остидаги каравотда эллик ёшлар чамасидаги бир аёл ўтирарди. Д. Нурий, Осмон устуни. Баҳайбат парма-ловчи машиналар қишлоқ биқинида қудуқ қазиётир. «Ёшлик».

2 Кўриниши ваҳимага соладиган, қўрқинч ҳиссини туғдирадиган; ваҳимали, даҳшатли. Лочин деганда, кўз олдимизда баҳайбат йиртқич қуш пайдо бўлади. «Фан ва турмуш». Икки-уч юз қадам наридаги якка-ёлғиз да-рахтлар ва пастқам уйларнинг қамиш ва ёғоч бўғотлари туман ичида, оқшом маҳалдаги кўланкадай, баҳайбат кўринарди. П. Турсун, Ўқитувчи. Ўтовдай шўппайган улкан тошлар ортида қандайдир баҳайбат махлуқ пойлаб тургандай. Ж. Абдуллахонов, Орият.