ЎТИЛ/БАҚА

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАЯНЧИ БАҚАВЛИ

БАҚА I шв. Сувда ва қуруқликда яшовчи думсиз жонворлар оиласи вакили; қурбақа. Бақа ботқоғини қўмсар, балиқ — кўлини. Мақол. н Бақани боссангиз ҳам «вақ» эта-ди-ю, ахир мен инсонман-ку! Газетадан.

Бақа бурун, бақабурун 1) ялпоқ ва ча-ноқлари кенг бурун. Дилора билан эрини мингбошининг бақа бурун миршабидай ол-димга солиб ҳайдаб келдим. М. Исмоилий, Фарғона т. о.; 2) шундай бурунли киши. Бақа кўз, бақакўз 1) чақчайган кўз; 2) шундай кўзли киши. Бақа бош, бақабош 1) ялпоқ бошли; 2) боши шунга ўхшаш одам.

БАҚА II Тегирмон парраги ўқининг учига бириктирилган ва парракдан ҳаракат олиб, тегирмон тошини айлантирувчи металл қисм. Бақа воситасида тегирмон айланади ва донни эзиб ун қилади. «ЎзМЭ».