ЎТИЛ/БАҒИШЛАМОҚ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАҒИРЛАМОҚ БАҒИШЛОВЧИ

БАҒИШЛАМОҚ 1 Бирор нарсага эга қилмоқ, эриштирмоқ; бермоқ, бахш этмоқ. Ғайрат бағишламоқ. Илҳом бағишламоқ. Орзу инсонга қанот бағишлар. Мақол. ■■ Агар банда сидқиди,i бшшн худодан сўраса, томчи ўрнига дарё бағишлайди. Ойбек, Hyp қидириб. Камтарлик, ақл-заковат киши-ларга улуғлик бағишлайди. Газетадан. Эсин-гизда борми, мени дор остидан қутқариб, менга янги ҳаёт бағишладингиз?к. Қодирий, Ўтган кунлар.

кўчма Бутун борлиғини бировга бермоқ, унинг ихтиёрига топширмоқ; бахшида этмоқ. У [Шукур Саъдулла] бутун умрини ёш авлод қалбига эзгулик сингдиришга бағиш-лади. «Саодат». Тўлғоной билан Пардабой, шундай қилиб, бир-бирига танини бағишшб, неча замоюшр ўйнаб-кулиб қўша қаришди. «Ойсулув». -Юзта жоним бўлса, ҳаммасини устодга бағишлайман, — деди Зулфиқор. Мирмуҳсин, Меъмор.

3 Бирор нарсани (одатда бадиий асар, мусиқа ва ш. к. ни) бирор кимсага, масала ёки маросимга атамоқ, қаратмоқ. Улкан шоир ва таржимонимиз Миртемирнинг маъсум хотирасига бағишлайман. Ғ. Салом. Шоир бўлсам, ёмонми? Ҳамма шеърларимни ёлғиз сизга бағишлардим. Шуҳрат, Шинелли йиллар. Гулжамол жангчи ёри Бегижонга бағииишб қўшиқлар тўқиб, оқ олтин далаларини янг-ратиб куйламоқда. Н. Сафаров, Севги.

дин. Дуо ўқиб, савобини худога, азиз-авлиёларга ва арвоҳларга атамоқ, бахшида қилмоқ. Қурьон батшшмоқ. ят Бир қария Холматжоннинг бувисига қуръон бағишлади. С. Аҳмад, Уфқ. «Қул-ҳуваллоҳу аҳад»ни уч марта такрорлаб, фотиҳа ўқиди ва: -Кеча, бугун ўлган ҳамма ўзбекларга бағишладим, — деб шивирлади Полвон. Ойбек, Қуёш қораймас.

эск. Кечирмоқ, афв этмоқ. Қутбижоним, мени бағиш,ш, деб ёлворган ҳолда Ҳамдам унинг қўлини тутиб, сўзини давом қилдирди. С. Айний, Қуллар.