ЎТИЛ/БАШАР

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАШАНГ БАШАРА

БАШАР [a. jJtij — одам; одамзод] кт. Инсон, одам; киши; одамзод. Тарихни ор-қага буриб бўлмайди, Орқага қайтмайди йўлидан башар. Уйғун. Уч қизим бор, бир ўғлим бор қошимда.. Бири олим, бири аҳ^ш ҳунардир, Мамлакатга садоқатли башардир. Ҳабибий. Шу нокаслар бўлмаганида, Қандай озод яшарди башар. «Шарқ юлдузи».