ЎТИЛ/БАЧКИ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАЧКАНАЛИК БАЧКИЛАМОҚ

БАЧКИ \ф. ^У. — болалик; бачканалик] 1 Ўсимлик танасининг, поясининг остидан, ён-веридан ўсиб чиққан майда шохчалар, ниҳоллар. Дарахт танасининг остида қўшимча бачкилар ўсиб чиқиб, улар дарахтни толиқтириб қўяди. «Шарқ юл-дузи». Кимнингдир заиф қўлгари билан тол чивиққа чала кўтарилган зангларда онда-сонда чарослар қорайиб кўринарди-ю, ток-ларни бачки новда босиб, ғовлаб ётарди. А. Мухтор, Чинор.

Бачки барг Ўсимлик танасининг тагидан чиққан барг. Деҳқонлар шоналайдиган баргни — чин барг, шоналамайдиганини эса бачки барг деб атайди.

2 Кўклигида ўриб олишга мўлжаллаб экилган маккажўхори. Бачки экмоқ. Бачки ўрмоқ. ят Бачки маккапоялар пишиб етил-ганига қарамай ўрилмаётир. Газетадан. Шу кунларда ўрилган майдонларда маккажўхори тагпояси тез кўкариб, сал кунда бачкиси сшюсбоп бўлади. Газетадан.

3 с. т. эск. Болалар пойабзали. Ўғлим, беш бачкини пуллаб, ип, мум, сирач, лок оламиз, хўпми?! Ойбек, Танланган асарлар.

кўчма Майда, арзимайдиган, иккинчи даражали, кераксиз. Адабиёт боғимизда чилпиб таиыайдиган бачки новдалар кўпайиб қолди. Газетадан. Биз.. бачки мавзуларга қарши.. кураш олиб боришимиз лозим. Газетадан. ..менўн йилдан бери, аллақандай бачки сабаблар билан бир-биридан аразлашиб гаплашмай келган икки қўшнини танир эдим. Газетадан.