ЎТИЛ/БАХШИ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАХШАНДА БАХШИДА

БАХШИ [санск. бҳикшу — будда руҳо-нийси, донишманди; дуохон; дарвеш] 1 Халқ қўшиқлари ва достонларини ёддан куйловчи шоир, оқин. Ўзбек ха/1қ бахши-лари. Бахшилар репертуари. Тўйда сўз бер бахшига, Харидор бўл яхшига! Мақол. Ду-торсиз бахши бўлмас, Ёмонсиз — яхши. Мақол. м Достон ва терма бахшшарнинг репертуарида ёнма-ён яшаб келади. «ЎТА».

этн. Ирим-сиримлар қилиб, дуолар ўқиб, дам солиб даволовчи табиб. Жинга ишонган бахшини тинглагунча, Чинга ишон-ганяхшини тингла. Мақол. н Сотиболдининг хотини оғриб қолди. Бахши ўқиди. Алла-қандай бир хотин келиб, толнинг хипчини билан caeajiadu. А. Қахҳор, Бемор. Бахши, кушноч, азайимхонларни йиғиб, ўқитиб-чўқитди, у ҳам бўлмади, дарди зўрайиб кетди. «Баҳром ва Гуландом».

3 эск. тар. Бухоро хонлигида қурилиш учун белгиланган маблағларя-инг ҳисоб-китобини назорат қилувчи лавозимли киши. Бухоро хошигида маъмурий бинолар қуришда маблағ ҳисобини олиб борувчи кишиларни, туркмашшрда уруғ оқсоқолларини бахши деб аташган. «ЎзМЭ».