ЎТИЛ/БАХТСИЗ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАХТ-САОДАТ БАХТСИЗЛИК

БАХТСИЗ 1 Бахтга эришмаган, бахти кулмаган, бахти қора. Она боласининг бахтини кўролмай, бахтсиз бўлгани учун.. йиғларэди. М. Исмоилий, Фарғона т. о. Лоақал бу бахтсиз синглингиз учун биргина бош оғритсангиз-чи. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Бироқ Анвар ўқишда қанча бахтли бўлса, пешонада ўшанча бахтсиз эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён.

2 Ҳаёти кулфат, дард-алам билан тўлиб-тошган, турмуш лаззатидан бебаҳра, рўш-нолик кўрмаган. Болам, шу муштипар, шу бахтсиз онангнинг ярасига туз сепмасанг, юрак-бағрини қон қилмасанг, даданг кел-тирган хабарни айтаман. Ойбек, Танланган асарлар.

3 Бирор-бир кўнгилсиз ҳодисага учраган; бечора. ..Муҳаммаджон сингари болалар, Абдуазиз ота сингари чоллар, кампирлар, ўлим тўшагида ётган беморлар, бахтсиз майиблар.. оз бўлганмикан?А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз. Нима, буни машина майиб қилиб-димики, бахтсиз ҳодиса деса.. К. Яшин, Ҳамза. Илҳомжон ўз одатига кўра, яна бахтсиз ҳодисалар, ўлим-йитим ҳақида гапира бошлади. Н. Аминов, Қаҳқаҳа.