ЎТИЛ/БАХМАЛ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАХИЛЛИК БАХМАЛПЎШ

БАХМАЛ [ф. J — - — тукли; духоба, бархит] от, ефт. 1 айн. духоба. Қизил бахмал. Чий бахмал. Бахмал дўппи. Бахмал тўн. mm Бахмал пўстин киясан, алла-ё, алла, Зўр паҳ-лавон бўласан, алла-ё, алла. «Қушиқлар». Улар бахмал кўрпа ёпилган иссиқ сандалнинг икки четида ўтириб, кечки таомни бирга емоқда эдшшр. П. Қодиров, Юлдузли тунлар.

кўчма Дала ва тоғларни қоплаган майин майсалар ёки қалин ўт-ўланлар. Бахмал далалар. Бахмал қирлар. Бахмал қир-ғоқлар. н Қандай гўзал бахмал қир, Ям-яшил денгиз гўё. А. Пўлат, Тасаддуқ. Жилвага бурканди кумуш қирюқлар, Бағрига тортарди бахмал ўтлоқлар. Ғайратий. Сокин тунда тўлган кумуш ой, Бошин қўйиб бахмал қирғоққа. Ғайратий. Бахмал соҳилингга кўз тикиб қолдим, Асрлар сирдоши, эй улуғ дарё. Ғайратий.

3 кўчма Қуюқ қоронғулик. Кумуш тонг-ни, бахма,г кечани далада қаршилаб.. Газетадан. Тонг олди тинч. Ёқимсиз туннинг қора бахмали. А. Мухтор, Асарлар.

кўчма Майин, ёқимли. Буниси кўп соз, У бахмал овоз Сақланган экан Улуғ ҳофиздан. М. Шайхзода.