ЎТИЛ/БАСИР

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАСАЛОБАТ БАСИРАТ

БАСИР \а. — ўткир кўзли; ўта

зийрак) эск. 1 Кўрувчи, кўзи ўткир, ўтасезгир. Қилурни айла риоят демакта асра адаб, Ки дўст феълингу қавлунгғадур басиру самеъ. Навоий, Хазойинул-маоний.

2 Кўриш қобилияти йўқ; кўр, сўқир. Ҳатто умри бўйи қорни тўймаган қашшоқ ҳам, кўзи басир тиланчи ҳам, бир кун бўлса-да, кўпроқ яшасам, дейди. С. Анорбоев, Оқсой. Пинҳон эди унга бор умр, чунки ҳаёт этмишди басир. У. Носир, Юрак. Ахир шун-чалик басир эмас-ку, йўл бўйида турган одамни кўрмайдиган. М. Хайруллаев, Кўнгил.

3 кўчма Нарса, воқеанинг моҳиятини тушуна олмайдиган; онгеиз; билимсиз; жо-ҳил. Тўғри-ку, лекин бу басир оломонни маърифатли қилиш учун жуда узоқ муддат керак бўлади. К. Яшин, Ҳамза. -Азбаройиўшал кўзи очиқ, қалби басирларга қаҳрим туфай-лидир. Аларнинг китоб кемирувчи сичқон-лардан не фарқи бор? — деди Бобур. X. Султанов, Бир оқшом эртаги.