ЎТИЛ/БАС

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАРҲАҚ БАСАВЛАТ

БАС I \ф. ^^ — етарли; кифоя] 1 унд. Бошқа керак эмас, шу билан етар; тўхтат. -Бас! — қичқирди Мирзакаримбой,— ман-манлик — худо урганлик. Ойбек, Танланган асарлар. Бас энди, ётаберма. Сап меҳнатга ҳам қайиш. Ғ. Ғулом, Тирилган мурда.

Бас қилмоқ Тўхтатмоқ, хотима бермоқ. Нега қўшиқни бас қилдинг, яхши йигит? Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий. Маетура опа.. уйда ўтиришни бас қилиб, савод мактабини битиради, болалар боғ-часига мураббия тайёрловчи курега киради, паранжини ташшйди. П. Қодиров, Уч илдиз.

2 крш с. Демак, шундай экан. Бас, биринчи буйруқни сиз олган экансиз, нега яна қуш-бегидан фотиҳа кутиб ўлтирибсиз?! А. Қодирий, Ўтган кунлар. Йўлчи бир нафас тўхтаб.. давом этди: -Уруш бойларнинг ҳамёнини тўлдирадими? Бас, улар борсин. Ойбек, Танланган асарлар.

БАС II [а. — муҳокама, мунозара,

тортишув|: бас боғлашмоқ (ёки ўйнамоқ) Гаров боғлашмоқ, гаров ўйнамоқ. Бас боғ-лашиб, эрта азонда далага чиқсангиз, ҳам-мадан олдин Жипаройни кўрасиз. «Қаҳ-рамоннома». У чаққонликда мен билан бас боғлашгандай, баланддаги ингичка шохга тармашибди. П. Қодиров, Қадрим. Бас келмоқ Баравар, тенг келмоқ, тенглашмоқ. -Сизга бас келиб бўладими! — деди Элмурод ва бошқа гапирмай, одимлай берди. П. Турсун, Ўқитувчи. Ким экан у, сенга бас келган йигит? Ойбек, Танланган асарлар.

БАС III \итал. basso — паст) 1 мус. Эркак-ларнинг энг паст, йўғон овози ва шундай овозга эга ашулачи. Баланд ёки куйчан бас ҳамда паст бас., фарқ қилинади. «ЎзМЭ».

2 Кўп овозли мусиқа асарларидаги энг пастки овоз, партия. Хорда бас биринчи ва иккинчи овозларга бўлинади. «ЎзМЭ».