ЎТИЛ/БАРРА

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАРПО БАРРЕЛЬ

БАРРА \ф. a j_i — қўзичоқ; оҳу боласи] 1 Янги туғилган қўзичоқ. Барра гўшти. ™ Бир барра қўзи бор эди, ота ҳозир шуни саранжом қилиб кирди. Н. Фозилов, Қиссалар.

2 Янги туғилган қўзининг гўшти. Барра кабоб. м -Қани, баррадан олинг, ўғлим, — деди у wiuk узатиб. А. Мираҳмедов, Қўйлар қўзилади.

3 Қўзичоқнинг жингалак жунли териси; қоракўл. Барра пўстин. Барра ё'қа. н Усуб-алининг сербар телпак остидаги калласи барра пўстин ичига кириб кетди. М. Исмоилий, Фарғона т.о. Мунавварнинг ўрнига ёқасига кўк барра тутилган қишлик пальто-даги жувон жавоб берди. С. Анорбоев, Меҳр.

кўчма Янги униб, ўсиб чиққан, ёш, майин; диркиллама. Барра ўтлар. Барра пиёз. Барра беда. Барра барг. Барра бодринг. н Гуллай бер, шафтолим, қантак ўригим, кўкариб ўса бер, барра ўт, майсам. С. Ак-барий, Меҳригиё. Сув бўйида ям-яшил барра кўкатлар. С. Сиёев, Ёруғлик. Сўнгра ҳовлида кўкариб турган барра пиёздан ҳам бир боғ юлиб чиқди-ю, уйга кириб кетди. Ш. Раши-дов, Бўрондан кучли. Акбарали барра мўй-ловини икки ёнга устма-уст силади. Р. Раҳ-монов, Довруғ.