ЎТИЛ/БАРНО

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАРМОҚ БАРО-

БАРНО \ф. h^ — ёш йигит, ўсмир] 1 Ёш, навқирон. Ёки бирор барно йигитни кутармикан интизор бўлиб. Уйғун. Юмшоқ муомалали бу барно йигитларни кўриб, Хол-жон хола ҳам талтайиб кетди. Ғайратий, Довдираш.

2 Ҳусни одатдагидан ортиқ; чиройли, гўзал, соҳибжамол; қадди-қомати келишган. Балки сиз ҳам кўргандирсиз ўшал барнони, Кулгич юзли, қалам қошли, кўзи шаҳлони.. «Муштум». Ҳаммаёқда тўп-тўп гулчеҳралар, барнолар, санамлар, малоҳату ойхуморлар, гулпошшаю гулойимлар! С. Сиёев, Аваз.

3 Барно (аёллар ва эркаклар исми).