ЎТИЛ/БАРМОҚ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАРМЕН БАРНО

БАРМОҚ 1 Қўл ва оёқ панжасининг бешта ҳаракатчан қисмидан ҳар бири. Бош бармоқ. Кўрсаткич бармоқ. Ўрта бармоқ. Беш бармоқнинг бирини тишласанг, бари оғрир. Мақол ■■ Кучли изғирин.. қулоқларни кесади, совуқдан оёқларнинг бармоқлари увушади. Ойбек, Танланган асарлар. Момиқ пахталар унинг [Гавҳарнинг] нозик бармоқ-ларига ўзи илашиб чиқар, чаноқлар ҳайрат-дан оғиз очиб, силкиниб қоларди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол. Унинг [Гуландомнинг] бармоқлари дутор қилларида моҳир ўйнади. Ойбек, Танланган асарлар.

Бармоқ билан санарли Оз, жуда кам (қолган). Сизга ўхшаш моҳир қурувчилар бармоқ билан санарли, бетончилар эса, бит-та ҳам йўқ. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли. Агар бундай кишилар илгари бармоқ билан санарли бўлган бўлса, бундан кейин юзлаб, минглаб чиқади. П. Турсун, Ўқитувчи. Бармоқ босмоқ Ҳужжатга имзо ўрнига бармоқ изларини туширмоқ. Деҳқон йигит қувонч ва умидга тўлиб, Аҳмад Ҳусайндаги варақага бармоғини босади. Ойбек, Нур қидириб. Ота-бувамизнинг расмича шу бармоқни боса-верамиз-да. С. Аҳмад, Ҳукм. Бармоқ вазни ад. Ҳар бир сатрда бўғинлар сонининг бир хил бўлишига, мутаносиблигига асосланган шеърий вазн. «Алпомиш» ўзбек халқининг миллий шеър вазни бўлган бармоқ вазнида тўқилган. Ҳ. Олимжон, Алпомиш. Сизнинг ғазалларингизни бармоқдаги шеърларингиз билан қиёс қилганда, ғалати бир ҳодисага дуч келганман. У. Норматов, Талант тарбияси. Бармоқ орасидан қарамоқ Бепарво, лоқайд бўлмоқ, етарли даражада аҳамият, эътибор бермаслик. Бўтабой ака баъзан муроса йўлини тутганда, сиз бунга бармоқ орасидан қараётибсиз. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. Бармоғини бигиз (ёки найза) қилмоқ Кўрсаткич бармоғи билан ишора қилмоқ, танбеҳ бермоқ. -Ҳақорат қилма, — Қобил бармоғини бигиз қилиб, Ўтапга ўшқирди. Ҳ. Ғулом, Машъал. Бармоғини қизнинг кўзига бигиз қилган экан, қиз дод деб юборибди. П. Турсун, Ўқитувчи. Бармоғини тишламоқ 1) афсус қилмоқ, аттанг демоқ. Билган бил-ганин ишлар, Билмаган бармоғин тишлар. Мақол. Эринчоқ икки ишлар, охири бармоғин тиииар. Мақол. Вақтингни ўтказиб, бар-моғингни тишлаб қолма. «Қанотли сўзлар»; 2) лол қолмоқ, ҳайрон бўлиб, ўйланиб қолмоқ, хаёл сурмоқ. Ҳовузни қишлоқ ичидан сув ташиб тўлдиришга келганда, ҳамма бармоқ тишлаб қолди. «Муштум». Қосимов унга IКомилжонга/ дарҳол жавоб қилмади, ак-синча, бармоғини тишлаб, узоқ вақт жим юрди. И. Раҳим, Ихлос. Беш бармоғини оғизга тиқмоқ (ёки урмоқ) айн. беш қўлни оғизга тиқмоқ (ёки урмоқ). қ. беш. Беш бармоғинг оғзингга тиқма, инсоф сари барака деганлар. Беш бармоқаай билмоқ Жуда яхши билмоқ; аниқтасавур қилмоқ. Нарсаларнинг қадрини беш бармоқдай билади. Қ. Муҳаммадий. Тошкентдан келган Миршарипов Хоразм ўлкасини беш бармоғидай яхши биларди. Ж. Шарипов, Хоразм. Ноила ҳаммани беш бармоғидай билади. С. Зуннунова, Олов. Икки бармоқни бурунга тиқиб қолмоқ айн. икки қўлни бурунга суқиб (ёки тиқиб) қолмоқ қ. бурун I. Бизнинг шартимиз шуки.. ере из ва кам ерли камбағаллар икки бармоғини бур-нига тиқиб қолмасин! М. Исмоилий, Фарғона т.о. -Ҳали икки бармоғимизни бурни-мизга тиқиб юраверамиз денг? — Замон ҳаяжонланиб яна сўради. М. Исмоилий, Фарғона т. о.

2 Тахминан ўрта қўл (бармоқ) энига баравар узунлик ўлчови. Кимга бармоқдай, кимга тирноқдай. Мақол. Бешта бало недан келар, Икки бармоқ тилдан келар. Мақол. м Бўйи ердан тўрт бармоқ кўтарилган ғўза ораларига ёйилган хотин-қизлар пахта оралиғидаги ёт ўтларни термоқда эдилар. С. Айний, Қуллар.

Ўн икки бармоқли ичак анат. И н гичка ичакнинг ошқозондан бошланадиган ва узунлиги ўн икки бармоқ энига тенг кела-диган қисми.

3 тех. Машина ва механизмларнинг ғўлача шаклидаги қисми.