ЎТИЛ/БАРДОШ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАРДОР-БАРДОР БАРДОШЛИ

БАРДОШ \ф. - сабр; чидам] 1

Чидам, сабр, тоқат, дош бериш қуввати. Бардош билан кутмоқ. м Бардош, ақл, саботга суянсанг, тоғ бўлурсан. «Саодат». Деҳқоннинг мардлигига, бардошига тасанно айтмоқдан ўзга чора йўқ эди. Э. Усмонов, Ёлқин. Ташналикда то лабларим қақрагунча, Сени излаб талпиндим, тоғ экан бардош. Г. Жўраева, Иқбол.

Бардош бермоқ (ёки қилмоқ) Қийин ҳолатларга чидамоқ, сабр-тоқат қилмоқ; кў-тара олмоқ. Олти болани тупроққа қўйиш.. Бу мусибатларга қандай бардош беради экан-а? К. Яшин, Ҳамза. Ширин сўзга, эркалашга қайси аёл бардош бера олади-ю, меҳр қайси аёлнинг юрагини эритиб, сел қилиб юбормай-ди. Ф. Мусажонов, Қисса ва ҳикоялар. Бу дунёда ҳеч ким кўнгли тўлмайди, Бардош қил-май, бошга давлат қўнмайди. «Гулихиромон».

2 Ирода, қатъият. Уруш бардошимизни синовдан ўтказяпти. Чидашимиз керак. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар. Пошша хола куёви-ники тутиб турганидан, одатдагидек хафа бўлмади, терс ўгирилиб ҳам олмади. Балки бардошини қўлга олиб, жилмайди. Д. Нурий, Осмон устуни.