ЎТИЛ/БАРДАМ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАРДАВОМ БАРДАМЛАШМОҚ

БАРДАМ [ф. ^< бар.. + — нафас, вақт: соғлом; қувватли] 1 Куч-қувватга эга; куч-қувватини йўқотмаган, тетик. Бардам чол. Бардам бўлмоқ. гш Уйқуси бутунлай тарқаб кетгач, IАҳмад] ўзини жуда тетик ва бардам сезди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат. Даданг.. Шерали қалай, бардамми? Ойдин, Ҳикоялар. Вақт хуфтондан ўтгандан кейин

Умурзоқ ота ўзини анча бардам ҳис эта бошлади. Д. Нурий, Осмон устуни.

Бардаммисиз? Сўрашиш, ҳол-аҳвол сў-раш шакли. -Бардаммисиз, отахон? — деди Муса. П. Турсун, Ўқитувчи. Хўш, бардаммисиз, Шарипова. П. Турсун, Ўқитувчи.

2 Куч-қувват, ғайрат, тетикликдан дарак берувчи; ғайрат, тетиклик билан. Бардам юриш. Бардам қадам. м Ота залворли таёғи-ни қорга ниқтаб босиб, бардам қадам таш-ларди. С. Анорбоев, Оқсой. Мастура.. бардам қадам ташлаб, операция залининг эшигини ўзи очиб кириб кетди. А. Қаҳҳор.

3 Ишончга тўла, шижоатли; сергак, ҳушёр. Доимо умидим бардам бўлса ҳам, Баъзан васвасалар босар дилимни. F. Ғулом. Унинг ютуқ ва зафарларга чорловчи бардам овози.. жаранглаб эшитиларди. Газетадан. Темир йўлнинг баҳодир посбонлари — стрел-качилар ўз постларида бардам турадилар. Газетадан.