ЎТИЛ/БАРАКА

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАРАК БАРАКАЛИ

БАРАКА [я. а£^ — дуо; розилик, ижо-зат; оллоҳнинг марҳамати] 1 Бирор нарса-нинг (асосан, нозу неъматлар, экин ҳоси-ли) кутилган даражадан мўллиги, сероблиги. Барака кўтарилди. Барака йўқолди. Жан-жалли уйда барака бўлмас. Мақол. н Ғўза чилла сувига қонсагина, хирмонга барака киради. Газетадан.

Баракаси кетди ёки барака кўтарилди Сероблиги йўқолди, мўллиги барҳам топди. Бир кун жанжал чиққан уйдан қирқ кун барака кўтарилади. Мақол. Хирмонга барака! Хирмон кўтараётганларга «ҳосил мўл бўлсин!» маъносида айтиладиган талак. Қўлида барака йўқ ёки қўлининг баракаси йўқ Тежаб-тергаб, ўринли сарф қила ол-майдиган киши ҳақида.

2 Оллоҳ берувчи насиба, неъмат; эҳсон. -Худо барака берсин, тераверинглар! — деб фотиҳа берди. М. Исмоилий, Фарғона т. о. Худо умрингга, молингга барака берсин. Ҳамза.

3 Бирор нарса ёки ҳаракатдан келувчи фойда, наф; самара, унум. Қайтган молда барака бор. Мақол. н Йиғлама, йиғидан ҳеч ким барака топган эмас! А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар. Мени олиб нима барака топдинг? Нуқул ғавғога қоласан. «Ёшлик».

Барака топ (кур) «Кам бўлма», «ома-дингни берсин» маъносида айтиладиган олқиш, ундов. Бор барака, бор барака топ, барака де(нг), барака қил(инг) Олди-сотди савдосида «сўралаётган нархга хўп денг» маъносида ишлатиладиган ибора. Қани, ҳа, ука, «барака де, барака де»лардан кейин ярим соатча.. савдолашиб, молни бир сўм ўн ти-йинга сотдик. F. Ғулом, Шум бола. Қўлни беринг, боринг, барака топинг, олти юз. С. Нуров, Нарвой. Борига барака Борига шу-кур, бори ҳам етиб қолар. Борига барака, у ёғини оғзаки боплайман. А. Қаҳҳор, Асарлар.

кўчма с.т. Қўшалоқ кўсак ва шундай кўсакда очилган пахта; қўшалоқ мева. Этакка ёпишган тўнғизтароқларни юлиб ташлаб, «барака» қидиришлари ҳам, ғўзалар орқасига яшириниб олганча, қизларга хом кўрак отиб шўхлик қилишлари ҳам — ҳамма-ҳаммасида алланечук қувноқ, зинҳор-зинҳор қайтиб келмас орзулар бор эди. У. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол.