ЎТИЛ/БАРАВАР

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАРАБАНЧИ БАРАВАРИГА

БАРАВАР [ф. л — тенг, бир хил; тенг қийматли] 1 сфт. Ўлчами, ҳажми, катта-ки-чиклиги, сон-қиймати, ҳаракати жиҳатидан бир хил, тенг. Бўйи баравар девор. Баравар ҳажмли шишалар. Ёши баравар болалар. Баравар вақт оралиқлари. яя Болага оила ҳам, мактаб ҳам баравар тарбия бериши, одоб-ахлоқ ўргатиши керак. Газетадан. Анвар ҳар ким учун севимли ва хушмуомаласи бар-чага баравар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён. Иккала от бир қиёмда, баравар қадам ташлаб борар эди. А. Қаҳҳор, Асарлар.

Баравар келмоқ 1) турли кўрсаткич ва белгиларига кўра бир хил чиқмоқ; тенг келмоқ. Қопларнинг оғирлиги баравар келди. Кирим билан чиқим баравар келди; 2) мувозанатга келмоқ, тенглашмоқ. Тарози-нинг паллалари баравар келди; 3) кўчма бирор ҳаракатда (жанжалда, мунозарада, курашда) тенг келмоқ, бас келмоқ. У билан баравар келиб бўладими? 4) «тенг, бир хил» маъноларидаги кесим вазифасида. Унга ёшу қари баравар. Беш қўл баравар эмас. Мақол. н Ўзинг биласан, қачон қарасанг, катта-кичикка баравар, ҳамиша камба-ғаллар фойдасини кўзлайди. Ҳ. Шамс, Душман. Баравар кўрмоқ Тенг муносабатда бўлмоқ, тенг кўрмоқ. Ота-она ўз фарзанд-ларини баравар кўради.

2 рвш. Бир вақгда, бир пайтда; бир-биридан қолишмай. Баравар ишламоқ. Баравар жўнамоқ. Ўрнидан баравар турмоқ. н У эшикдан кирганда, даҳлизда ўтирган уч киши баравар ўрнидан туриб салом берди. А. Қаҳ-ҳор, Қўшчинор чироқлари. Карвон кетидан келаётган икки сарбоз орқадан эшитилган ногаҳоний чинқириқдан баравар тўхташди. С. Кароматов, Сўнгги бархан.

3 Саноқ сонлар, шунингдек, «неча», «бир неча» сўзларидан кейин келиб, шу миқдор даражасида қайтарилганликни, кар-ралиликни ифодалайди. Бригада ҳосил-дорликни.. икки баравар кўтаришга муваф-фақ бўлди. «Ўзбекистон қўриқлари». Князь сув пулини уч баравар ошириб тборибди. А. Қақҳор, Қўшчинор чироқлари. ..[Отабек] унинг [Кумушнинг] ҳусндагина эмас, ақлда ва бошқада Зайнабдан неча баравар юқорида эканини англади. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Кутганидан бир неча баравар ортиқ калтак еган душман ақл-ҳушидан озаётган эди. Н. Сафаров, Оловли излар.

4 «Бирга», «шунингдек» маъноларини ифодалайди. Лекин шу билан баравар, Мир-закаримбой Йўлчининг бутун сиймосида катта жасорат ва ғурур сезди. Ойбек, Танланган асарлар. Нури бу йигит тўғрисида кўпроқ нарса билишни исташ билан баравар, бу қизнинг унга муносабатини очиш каби яширин бир ният билан гапни чувалатди. Ойбек, Танланган асарлар.

5 3-ш. эгалик, ж. к., ў-п. к. шаклларида келиб, кўмакчи вазифасида қўлланади (қ. бараварига II, бараварида).