ЎТИЛ/БАНДАЛИК

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАНДАК БАНДАРГОҲ

БАНДАЛИК 1 дин. Банданинг оллоҳ олдидаги қарзи; қисмати; ўлим, қазо қилиш. қ. банда 1.

Бандалик қилмоқ, бандаликни бажо келтирмоқ ёки топширмоқ. Вафот этмоқ, қазо қилмоқ, ўлмоқ. ..Баҳромбекни зўрға ташқарига олиб чиқди, фотиҳа қилиб, бандаликни бажо келтирган мусофирнинг юзига оқ дока ёпди. «Ёшлик». Доно момо бандалик қш!ди. Жанозага бордим. Т. Мурод, От кишнаган оқшом. Содиқ чўпон бандаликни топширди.. «Ёшлик». Бандалик ёки бандалик-да Вафот этган кишининг яқин-ларига таъзия изҳор қилишда айтиладиган сўз; «афсус, вафот қилибди» маъносида. -Бандалик, ўғлим, отангдан ажралдик, — деб бағрига босди. «Ёшлик». - Бандалик экан, ая! — нотаниш йигит маъюсланиб гапирди. С. Кароматов, Олтин қум. Машинага яқинла-шаётганда, шофер йигит туриб келиб, тирсакларидан ушлади: -Бандалик, Раҳим-жон ака! У. Умарбеков, Ёз ёмғири.

2 Шахснинг бирор муносабат билан қа-рамлилик, тобелик ҳолати. Асарнинг охирида қотилни полиция қамоққа олади ва бир муамим чиқиб, чор ҳукуматига қуллуқ ва бандсьтк мадҳиясини ўқийди. Ҳамза.

БАНДАР I \Ф- jAilj — тижорат жойи] кам қўлл. Кема, савдо кемаси. Қайдадир, кўк замин билан туташган жойда, Соҳилларга лангар mauiiap яна бир бандар. А. Исроилов, Биз — дунё одамлари.

БАНДАР II айн. бандаргоҳ 2.

БАНДАР III Иссиқ мамлакатларда ўса-диган хушбўй, мевали дарахт (манго).