ЎТИЛ/БАНД

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАНГИХОНА БАНДА

БАНД I [ф. < jj".... — «боғламоқ», «тўсмоқ», «беркитмоқ» фл. ҳоз. з. ўзаги! 1 Нарса, қурол-асбобларнинг қўл билан уш-ланадиган қисми; соп, тутқич; даста. Чой-накнинг банды. Челакнынг банды, н Ой им қыйма,шгыч бандыны айлантырар экан, менга қарамай сўради.. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси. Рашид икки кулча нон орасига олинган кабобнинг сихи бандини Муҳаррамга тўғ-рилади. Шуҳрат, Ш и нелли йиллар.

2 Бир нарсанинг бошқа бирор нарсага суқиб, қистириб қўйиладиган, уланадиган қисми. Бўйнида тугма банди Бир ёққа силкиллайди. Эргаш Жуманбулбул ўғли. Бойқаронинг қалпоғига қадалган жиғанинг олтин банди эрталабки қуёшда.. ёнарди. Ойбек, Навоий.

3 Бўғим (бўғин). Занжирнинг бандлари. Банды-бандыдан ажралмоқ. н Ҳар сўнгак-нынг бандыда юз мынг гыреҳ.. Ҳ. Хоразмий, Гулшанул-асрор.

4 Дарахтлар (олма, нок, гилос, узум ва ш. к.), полиз экинлари (қовун, тарвуз, бодринг, помидор ва бошқа ўсимликлар) мевасининг дарахт новдасига ёки палакка бирикадиган ингичка қисми. Гилос банди. Узум банди. в Ўшанда отнинг камасидай келадиган чим тўрлама шакарпалакни бан-дидан уипаб, тортиб юборсам, қарс ёрилиб кетса бўладими! С. Анорбоев, Ҳамсуҳбат-лар. -Иккинчи олманинг узун банди бор эди, — деди комбат. — Шу бандидан ушлаб кўрмоқчи эдим, узилди-ю, олманинг қавати-га қистирилган қоғознинг учи кўринди. О. Ёқубов, Излайман. Изғин шамол эсиб тур-ган, сап-сариқ барглар бандидан «чирт-чирт» узи,1иб, йўлкаларни қоплаб ётган кеч куз кунларидан бирида у урушга жўнади. Газетадан.

БАНД II \ф. а!л боб, қисм, модда) 1 Расмий ҳужжатлар (қарор, баённома, қо-нун, шартнома ва ш. к.)нинг рақам ёки ҳарф билан бўлиб кўрсатиладиган кичик бир қисми; модда, параграф. Қарорнинг бешинчи банди. mm Муассасаларнинг вакиллари қарорнинг биринчи моддаси «а», «б», «д» бандларида кўрсатылган масалалар юзасыдан.. норозылык билдириииари мумкин. Газетадан.

2 Қофия, ритм ва мазмун жиҳатдан ўзаро боғланган шеърий парча; манзума. Умумий қофия тартиби билан боғланган шеърий мисраларнинг йиғиндисига банд дейилади. «Ватан адабиёти». Муродига етиб шеърий банд, таскин топди кўнгил каптари. Т. Тўла.

3 Ашула ёки мусиқа асарининг маълум бир қисми. Собир ашуланинг бир бандини айтиши билан Солижон унга жўр бўлди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди. Қори Ёқубов қўшиқ бандларини алоҳида урғу билан куй-ларди. К. Яшин, Ҳамза.

БАНД III |0. -И-> — боғлам; тўсиқ; қамоқ] 1 Ип, арқон ва шу кабиларнинг боғланган, тугунланган жойи. Ипнинг банди. Бандни бўшатмоқ. Бандни ечмоқ. м Нозик дилин оғритма, қаҳр айлама, панд айла, Гар боғлар эсанг илгин, сочим 6wia банд айла. Ҳабибий.

2 Тўсиқ, тўғон, ғов. Сув келмай, банд таш/юма. Мақол. н Кейинчалик бошига банд солинди-ю, сув чекынди. «Ёшлик». Гоҳо сой сувыны банд қылыб, болалари былан балық ҳам тутады. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса.

3 кўчма Тутқунлик, асирлик ҳолати; қамоқ. Улар бу банддан халос бўлганины Аваз би,шб, дымоғы чоғ бўлди. «Маликаи айёр». Тубсиз зулумотда банд бўлган шуур, Бир-бирин қалбидан ахтарди зиё. А. Орипов. Озод бўлсин кишандан, банддан Олтин сочли, қоши қийиқлар. Ҳ Олимжон.

БАНД IV \ф. oij — тўсилган, беркитил-ган] 1 Эгалланган, ишғол қилинган, бўш эмас. Уй одам,тр билан банд. Телефон ҳозир банд, н У ўтирган ўқув залида ҳамма ўрин-лар банд. П. Қодиров, Уч илдиз. Купега кирганимда, пастки қаватнинг иккаласи ҳам банд эди. С. Аҳмад, Сайланма.

2 Бирор иш, фаолият билан ўта машғул, қўли бўш эмас; вақти йўқ. Мен ҳозир иш билан бандман. а Гулбаҳор эркакларга дастурхон тузаш билан банд, елиб-югурарди. Й. Шам-шаров, Тошқин. Балкон ўртасидаги стол атрофида икки хотин ўтириб, чучвара тугиш билан банд. «Ёшлик». Султонов банд экан, кутиб қолди. «Ёшлик».

Банд бўлмоқ 1) бирор нарса билан ишғол (тўла, эгалланган) бўлмоқ. Яхши жой.шр банд бўлыб қолибди. в Ҳеч нарсани олдин олиб қўйиш керак эмас, чунки пул бекор банд бўлиб қолади. А. Қаҳҳор, Сароб; 2) бирор иш, харакат билан машғул, овора бўлмоқ. Ғуломжон кузгача мактаб тайёргарлыгы былан банд бўлди. М. Исмоилий. Фарғона т.о.; 3) кўчма мафтун бўлмоқ, асир бўлмоқ, берилмоқ. Бир зум гўзалликнинг ҳузурида жим Самовий ҳисларга бўлиб қолдим банд. А. Орипов. Банд қилмоқ (ёки этмоқ) 1) жойни расмий ёки норасмий (сўроқсиз) олдиндан эгалламоқ. Аыақачон кириб улгурган йигит-лар, қизлар гувлашиб, саҳнага яқинроқ стул-ларни банд қилишмоқда эди. Н. Қиличев, Чиғириқ; 2) мафтун қилмоқ, қамраб, эгал-лаб олмоқ; ўзига тортмоқ. Банд этган дилимни гўзал туйғулар.. «Ёш куч». Унинг бутун ўйларини Лола банд қилган эди. М. Хайруллаев, Тилла маржон. Қулим банд 1) қўлимда нарса бор; 2) қўлимда иш бор, иш билан машғулман.