ЎТИЛ/БАЛҚИМОҚ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАЛҚ БАЛҚИТМОҚ

БАЛҚИМОҚ I 1 Ёрқин нур сочиб жилва қилмоқ; нурга тўлмоқ, ярқирамоқ. Дала сутдек ойдин, Нур қўйнида ба/щиб ётарди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ. Қулоч ёйди ат-рофлар, Уфқ балқиди. А. Мухтор, Асарлар. Қучоғида нур кўтариб балқимоқда тонг. А. Мухтор, Асарлар.

кўчма Гуллаб яшнамоқ, гул-гул яшна-моқ, равнақ топмоқ. Саодат ойдай балқиб, йўлакда пайдо бўлади. «Ёшлик». Гўрўғлибек Ҳасанхонга қараса, ойдай балқиб турибди. «Гулнорпари». Шодлик билан тўлсин тўр-тала уфқ, Кулги билан балқсин бу қадим жаҳон. А. Орипов.

3 Барқ уриб кўринмоқ, намоён бўлмоқ. Комилжоннинг синглиси Шоҳида чўзинчоқ юзли, кўзларидан самимият балқиб тура-диган ўн саккиз ёшлардаги сўзамол қиз эди. Д. Нурий, Осмон устуни. Султон қувонч порлаган, меҳр балқиган кўзлари билан Гул-чеҳрани кузатар, илиқ боқарди. М. Хай-руллаев, Ҳикоялар.

кўчма Рўёбга чиқмоқ, амалга ошмоқ, намоён бўлмоқ. -Йўқ, отажон! — деди Шермат, — тинчликни, ҳурриятни, ҳақиқат офтобининг балқиб чиққанини сиз ҳам кўра-сиз! Ойбек, Улуғ йўл. Эй замин, бўшашма, дадил бўл, балқи. Газетадан. Осмон деган нимаю қуёш деган нимадир? Барчасидан устунсан, ўзинг яша, ўзинг балқ! Ғ. Ғулом.

кўчма Ўзига мафтун, ром қилмоқ; бўшаштириб юбормоқ. Ойдайин барқ урар анинг жамоли, Одамни балқитар тегса шамоли, Бойсарининг шундай қизи бор экан. «Алпомиш».

БАЛҚИМОҚ II Юмшоқ, майин ҳолатга келмоқ; бўшашмоқ, кўпчимоқ. Ҳовли ха-мирдай балқиган, ундан енгил буғ кўтари-лади. Ойбек, Танланган асарлар. Баданлари мумдайин балқиб кетди. «Ойсулув». ..ерлар қўрғошиндай балқиб кетган. «Юсуф ва Аҳмад».