ЎТИЛ/БАЙРАМ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАЙНАЛХАЛҚ БАЙРАМБОЗЛИК

БАЙРАМ 1 Тарихий, маданий-маънавий анъаналарга кўра расмий ёки норасмий равишда уюштириладиган умумхалқ шодиё-наси куни, тантана куни. Мустақиллик байрами. Наврўз байрами. Ғалаба байрами. Янги йил байрами. м Янги йил байрами.. дилимизга яқин, ҳаммага бирдай қувончу фараҳ бахш этадиган, ёрқин туйғуларни уйғотадиган қупыуғ айём! «Саодат». Бугунги Наврўз байрами барча-барчага янги бахт, улкан зафарлар келтиради. Газетадан. Мен байрамларни жуда-жуда севар, жуда-жуда орзиқиб кутардим. «Ёшлик».

2 Бирор-бир муносабат билан ўйин-кулги иштирокида тантанали равишда ўт-казиладиган тадбир. Оилавий байрам. Арча байрами. Спорт байрами. Шеьрият байрами.

Санъат байрами. Пахта байрами. Болалар арча байрамидан уйларига хурсанд бўлиб қайтадилар. н Пахта байрамини ёр-жўралар билан Гулистон районида ўтказдик. А. Қаҳҳор, Минг бир жон. Вакилларимиз санъат байрамига жиддий тайёргарлик билан келдилар. Газетадан.

3 кўчма Вақтичоғлик, хурсандлик; бахт, омад. Жони соғга кунда байрам, Кунда тўй. Мақол. Эшакнинг ўлими — итнинг байрами. Мақол. н Унинг [аёлнинг] борлигининг ўзи — жамиятнинг байрами. Газетадан.