ЎТИЛ/БАЙ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАЗЎР БАЙ-БАЙ

БАЙ [а. — савдолашиш, сотиш, ке-лишиш] Савдо муомалаларида, ишга ёллаш ва ёлланишда ҳар икки томоннинг ўзаро келишуви.

Бай очмоқ Биринчи харидорга мол сотиб, савдони бошламоқ. Бай пули Савдода ёки ишга ёллаш-ёлланишда ўзаро кели-шувни мустаҳкамлаш мақсадида, тўлана-диган пулнинг олдиндан бериладиган қисми. Савдогар кулимсираган ҳолда бай пулини бериб жўнагандан сўнг, савдо устида ҳозир бўлган Исҳоқ сўфи ўзича бармоқлари билан ҳисоб юргизиб қарайди-да, домлага томон бошини чайқаб кулади. А. Қодирий, Обид кетмон. Мардонбойга савдо қилиб олиш, бай пули бериш учун ваколат бериб.. юборилди. А.

Қодирий, Обид кетмон. Байида шундай эди Шундай келишилган эди. Бай қилмоқ Савдо қилмоқ; келишмоқ. Ахир бошда бай қилган эдик-ку, ҳар замонда бир ёлғон гапираман деб. Ғ. Ғулом, Шум бола.