ЎТИЛ/БАЗМ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАЗЛ БАЗМАРО

БАЗМ \ф. f j^ — дабдабали зиёфат] 1 Мусиқа ва ўйинлар билан ўтказиладиган зиёфат, тўй, утириш; ўйин-кулги кечаси. Қий-чув билан ўтган наҳорликдан сўнг ҳовлида яна базм бошланди. Ойбек, Тан-ланган асарлар. Дутор ёнига чилдирманинг чертмаги келиб қўшилгандан кейин, базм тағин ҳам жонланди. А. Қодирий, Ўтган кунлар. Табиб, сиз карнай-сурнай чалди-ринг, ноғоралар жарангласин, базм қурамиз. «Ёшлик».

Базми жамшид Катта базм, дабдабали, шоҳона базм. \Ҳусайн:\ Ўҳў, базми жамшид қизиган экан-да, кулгиларингиз осмони фалакка кўтаршшоқда. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий. Катта ҳовлининг тўридаги шийпонда базми жамшид авжида эди. О. Ёқубов, Диёнат. Базм қурмоқ Ўйин-кулгили, кўнгилочар йиғилиш, ўтириш уюштирмоқ. Қизлар базми этн. Никоҳтўйида қиз фақат ўз дугоналари иштирокида ўтказадиган ўйин-кулги кечаси. Унинг [Кумушнинг] вужуди қизлар базми ичида бўлса ҳам, хаёли аллақаёқларда учиб юргандек, кўзлари ўйнагувчи қизларда бўлса ҳам, ҳақиқатда бошқа бир нарсани кўргандек.. А. Қодирий, Ўтган кунлар.

2 кўчма Табиатдаги жонли ва жонсиз нарсаларнинг кишига завқ берувчи хатти-ҳаракатларини ифодалайди. Чумчуқлар дарахт шохларида ёздаги каби базм қуришган. А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат. Кечаси ўрдаклар базми боиыанади. С. Аҳмад, Уфқ. Гулдурос, даҳшатли гулдурослар; чақмоқлар, чақинлар. Осмонларда чақмоқлар базми.. У. Қўчқоров, Ҳаяжонга кўмилган дунё. Олис-даги зовурда ёлғиз бақа аҳён-аҳёнда вақил-лаб, шерикларини базмга чорлайди. «Гулдас-та». Хилма-хил ёввойи гуллар теварагида капалаклар базм қуради, асашрилар ғувил-лайди. Ж. Абдуллахонов, Орият.