ЎТИЛ/БАДИИЙ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАДИИЁТ БАДИИЙЛИК

БАДИИЙ [a. ^^ajju — бадииятга, нафис санъатга оид; гўзал, ажойиб] 1 Воқеликни нафис санъат воситалари, усуллари, образ-лари орқали ифода этувчи; тасвирловчи. Бадиий адабиёт. Бадиий асар. Бадиий санъат. Бадиий фильм, яя Бадиий адабиёт-нинг замири ҳаётдир. X. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари. Элмурод бадиий асарлар одам-ларнинг ташна дилларига нақадар роҳат бағишлаганини сезар, лекин бундай асар-ларнинг ўз ти/шмизда камлигидан куйинар эди. П. Турсун, Ўқитувчи.

2 Бадиийликка тегишли, мансуб. Бадиий маҳорат. Бадиий тасвир. Бадиий тафаккур. Бадиий дид. Бадиий салоҳият. м Ижодда фақат ниятнинг ўзи кифоя қилмайди, шунга яраша бадиий салоҳият ва теран фикр ҳам зарур. Газетадан. Бадиий фикр ўзининг шакли билан туғилади. У. Норматов, Талант тар-бияси.

3 Бадиий ижод билан боғлиқ бўлган фао-лиятга оид. Бадиий раҳбар. Бадиий ҳавас-корлар тўгараги. Бадиий жамоа. Бадиий муҳит. н Бадиий ҳаваскорлик тўгараги репетиция қилаётир. П. Турсун, Ўқитувчи. Ўзбекистонлик бадиий коллективлар ва иж-рочиларнинг концертларида олтмиш мингдан ортиқ киши ҳозир бўлди. Газетадан. Янги инсонни вояга етказиш ва тарбиялашда ижтимоий ва бадиий муҳитнинг роли катта. Газетадан.