ЎТИЛ/БАҲОР

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАҲОНАЧИ БАҲОРГИ

БАҲОР \ф. — кўклам фасли] 1 Йил-даги тўрт фаслнинг бири, қищдан кейинги, ёздан олдинги фасл; кўклам (йилнинг март, апрель, май ойларига тўғри келади). Эрта баҳор. Баҳор қуёши. Баҳор шамоли. Дарё сувини баҳор тоширади, Одам қадрини меҳнат оширади. Мақол. н У [Гулнор] букун шод, баҳор унинг нашьасига нашъа, гўзал-лигига гўзаллик қўшган. Ойбек, Танланган асарлар. Баҳор жой танламас экан. У. Ҳо-шимов, Қалбингга қулоқ сол.

кўчма Ҳар нарсанинг (умрнинг, ҳаёт-нинг) яшнаган, камолга етган пайти, шундай чоғлар рамзи. Умр баҳори. Ҳаёт баҳори. Севги баҳори. Яхши хотин — ҳамиша баҳор. Мақол. в Шу ердадирмардлик, жасорат, Шу ердадирҳаёт баҳори. Ё. Мирзо, Ўғил меҳри. Ахир ёшимиз кетяпти, умр баҳоримиз ўтиб, кузимиз яқинлашиб келяпти, Ҳаётхон! М. Исмоилий, Фарғона т. о. Ғуломжоннинг кўнг-лида яйраган қувонч баҳори кўзларида жав-лонурди. М. Исмоилий, Фарғона т. о.

3 кўчма Умрнинг маълум қисми, муд-дати, ёши. Бизнинг Нарзимиз ўзининг йигир-манчи баҳорини худди шу Молдавия ерида қарши олди. Н. Сафаров, Оловли излар. Бахтли қизим, мен ўйлаб боқсам, Икки баҳор кўрибди ёшинг. Ё. Мирзо, Ўғил меҳри.

кўчма Қувонч, шодлик, бахт. Ишқинг-да мен баҳорлар топдим, Баҳор ичра наҳорлар топдим. Ҳ. Олимжон. Сизда бўлган умид, ишончлар, Кунлар келар, яратар баҳор. Ғайратий.

кўчма Севги, муҳаббат; умид. Ким-нингдир кўнглида баҳор гуллади. Кимдир кимгадир интизор бўлди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол.

кўчма Севгили, маъшуқа, гўзал ёр. Гул-лаган баҳорим, сени севаман. У. Исмоилов, Сайланма. Сўлдимикан гул чечакли баҳорим, Ҳам қишимдан, ҳам ёзимдан айрилдим. «Нурали». Хазон этмоқчи бўлмиш, ажратиб фасли баҳоримдан. «Гулдаста».

7 Баҳор (хотин-қизлар исми).