ЎТИЛ/БАЛОГАРДОН

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАЛО-БАТТАР БАЛОДАИ

БАЛОГАРДОН [бало + ф. jb£ - даф қилувчи, қайтарувчи] Бало-офатлардан муҳофаза қилувчи; уларни даф қилувчи; қут-қарувчи, халоскор. Бир фалокат босиб иш пачава бўлса ҳам, шуларнинг ўзи балогардон. Т. Малик, Қалдирғоч. Олис қолди Чамбил қўрғон, Ҳиммат берсин бтогардон. «Нурали».

Балогардон бўлмоқ Бировни ҳимоя қилиш учун ўзини ҳар қандай хавфу хатарга рўбарў қилмоқ. Иғволарга балогардон бўлардинг, билсанг, Наҳот ўша савобинг ҳам бўлибди абас. А. Орипов.