БАЛО I [a. iL — синов; офат, мусибат, бахтсизлик] 1 Бирор воқеа-ҳодиса, ҳаракат туфайли юзага келган офат, фалокат; таш-виш. Тақдирнинг балоси кўп, сақланса панаси куп. Мақол. Ёмон тил бошга бало келтирар, Яхши тил давлат, дунё келтирар. Мақол. Садақа балони ер, тавба — гуноҳни. Мақол. ■■ От бошига бало бўлди. Ғайратий. -Илоё омин, — кампир ҳам фотиҳа ўқиди, — қадам етди, ба,ю етмасин! X. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати.
Бало борми? Ўринсиз иш, ҳаракат, ёқимсиз нарса ёки кимсага дуч келганда, ёқтирмаслик, норозилик (нима бор? нима қилиб юрибди?) маъносини ифодалайди. Салтанатни қаерда кўрмай, сатане бўп ясаниб олган бўлади. Икки чаккасидаги га-жакка бало борми дейман!«Ёшлик». Пахта терими кетаётган долзарб пайт карантин-га бало борми? «Ёшлик». Шу аёзда чарм кастумга бало борми? А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат. Балога қолмоқ Ёмонликка дучор бўлмоқ, даъвосига қолмоқ. Билмасдан гапирма! Балога қоласан, қизим! Ҳамза. Балойи азим Улкан офат, мислсиз кулфат. Монокультура деб аталмиш бу яккаҳокимлик бора-бора шундай бир балойи азимга ай-ландики.. «ЎзМЭ». Балойи нафс ёки нафс балоси Очкўзлик, нафси бузуқлик орқасида бошга тушган кулфат. Бало урмаслик Ҳеч қандай шикает емаслик, эсон-омон қутулиб кетиш. Бало ўқи Ўлим маъносини ифодалайди. Бало ўқига нишон бўлмасдан бурун бу ишларни охирига етказишга ҳаракат қилар эди. М. Осим, Карвон йўлларида. Бир бало Номаълум, сирли, билиб бўлмас сал-бий нарса ёки ҳодиса. Олдин, бу кампирга бир бало бўлган, деб ҳайрон бўлиб юрганлар.. бу аёл бир нарсани билар экан, деб тан бе-ришди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди. Бир бало борга ўхшайди ораларида. С. Зун-нунова, Олов. Бошга бало бўлмоқ Ортиқча ташвиш, дардисар бўлмоқ. Нима (ёки не, қандай) бало Таажжуб, ҳайратланиш, ҳайрон қолишни, баъзан кинояомуз сўроқни билдиради. Нима бало, тўйни насия қилиб, келинни олиб кеволдингизми ? дегувчилар ҳам бўлди. С. Зуннунова, Олов. Нима бало, бола-чақангиз кўпайиб кетдими? «Гулдаста». Сув балоси Тошқин, сел ва ш. к. лардан келган офат. Туҳмат балоси Туҳмат орқасида бошга тушган кулфат. Содиқ қулингиз.. туҳмат балосига гирифтор бўлиб, зиндонда сарғайиб ётибди. Ж. Шарипов, Хоразм. Ўт балоси Ёнғин маъносини ифодалайди. Сув балоси, ўт балосини кўрганлар бор.. «Ёшлик». Ҳар бало 1) турли-туман нохушликлар; турли салбий ҳолатлар. А ели Юнус олган ақлуҳушимни, Ҳар балога солган менинг бошимни. «Маликаи айёр»; 2) ҳар қандай нарса. У ҳар балони билади. Ҳеч бало Ҳеч нарса, ҳеч нима. Бобо кўзларидан қочмас ҳеч ба,ю, Бир зумда да-лани чиқар айланиб. Миртемир. Ҳеч балода йўқ ёки ҳеч балони билмайди Ҳеч нарсани билмайдиган, қўлидан ҳеч иш келмайдиган (одам). Бизда ҳам сергап, қуруқ маслаҳат берадиганлар жуда кўп-у, лекин [улар] амал-да ҳеч балода йўқ. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ.
2 кўчма с.т. Уддабурон, ишнинг кўзини билувчи, ўз ишига пишиқ. Бало қиз экан бу. С. Аҳмад, Уфқ. -Эшниёз ака бало! — деб давом этди Равшан Рўзи. Ш. Холмирзаев, Ёшлик. Сайфиддин Умаров эсингдами, математи-кадан бало эди. Ойбек, О.в. шабадалар.