ЎТИЛ/БАЙ-БАЙ

From Wikisource
Jump to navigation Jump to search

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАЙ БАЙБАЙЛАМОҚ

БАЙ-БАЙ унд. с. 1 Ҳайратланиш, ажаб-ланиш ҳолати ёки таҳсин маъносини ифодалайди. Бай-бай, шаҳаншоҳлар турадиган уйлар-а! С. Нуров, Нарвой. Бай-бай, унинг ялқовлиги, аммо тил деган бир қулоч. Ойбек, Танланган асарлар. Эндигина ётоқхона зина-поясига етган ҳам эдики, балкондан пастга қараб турган қизга кўзи тушди: Бай-бай, чакки эмас-у/«Ёшлик». ..баковул ичига қийма тиқилган какликларни олиб ўтяпти. «Бай-бай, мунча ҳиди яхши-я?» — деб ўйлади у, оғзининг суви келиб. М. Осим, Утрор. \Бурҳон:] Бай-бай, бу вино эмас, асал-ку, дўстим. Уйғун, Ҳуррият.

2 Хушёқмаслик, норозилик, таассуфни ифодалайди. Бай-бай! Келин деган ҳам шундоқ, латта қўғирчоқ бўладими? С. Аҳмад, Сайланма. Бай-бай, бу болаларнинг дастидан ўлиб бўлдим; ахир бу тош қурт, жиғил-донларингни тешиб юборади-ку. Ойбек, Танланган асарлар. -Бай-бай, ғоят хунук иш бўлибди,— деди домла ғамгинлик билан. «Муштум».