БАЙРОҚ 1 Ёғоч ёки металл дастага, сим ёки чилвирга маҳкамланган, бир ёки бир неча рангли, давлат, ташкилот, уюшма, ҳарбий қисм ва ш. к. ларга қарашлиликни ифодаловчи герб, эмблема ва бошқа рамзий белгилар, безаклар тасвири туширилган муайян ўлчамдаги мато; алам, ялов; туғ.
Давлат байроғи. Дивизия байроғи. Кўчма байроқ. Байроқ ўрнатмоқ. н Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрь ва 1992 йил 3 июлда бўлиб ўтган сессияларида Республика Давлат байроғи, Республика Давлат герби тасдиқланди. «Ўзбекистон Республикаси». Бирдан унинг кўзи байроқ кўтариб турган бир тўда па-ранжили хотинларнинг суратига тушди. С. Зуннунова, Олов.
2 кўчма Мақсад, ғоя, йўл. Тинчлик байроғи. Озодлик байроғи, Мустақиллик байроғи. Адолат байроғи. ят Буюк орзу қовуштиргай халқлар бошини, Буюк орзу адолатни айлагай байроқ! «Ёшлик». Ёш ойбеклар байроғини Кўтарайлик баландга. Дўстим, жонни бахш этайлик Фақат она-Ватанга. А. Орипов.
3 махе. Ўзбек кулолчилигида кенг қўл-ланадиган, байроққа ўхшаш безак. Сопол идишларнинг четларидаги ҳошиянинг баъзи тури ҳам байроқ дейилади. «ЎзМЭ».