БАЗА |юн. Basis — асос, негиз] 1 архит. Устуннинг, колоннанинг асоси, пастки йўғон таянч қисми.
2 Халқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва маданий-маънавий соҳаларнинг асоси, негизи, таянчи: Моддий-техника базаси. Экспериментал база. Иқтисодий база, яя Моддий-техника базамиз маълум даражада янгиланади ва сифати яхшиланади. Газетадан. Мактаблар ва ўқув юртларининг моддий базаси анча мустаҳкамланди. Газетадан. ..адабий тилимиз илгариги китобийликдан қутулиб, жонли халқ тили базасига ўтди. «ЎТА».
3 Муайян моддий нарсалар тўплами, мажмуи; заҳираси. Озуқа базаси. Ем-хашак базаси. Хомашё базаси. м Мустаҳкам озуқа базасини вужудга келтирмай туриб, чорва-чиликни ривожлантириш ҳақида ўйлаб ҳам бўлмайди. Газетадан.
4 Муайян хизматлар кўрсатиш ва ке-ракли жиҳозлар билан таъмин этиб туриш мақсадида барпо қилинган махсус жой, макон. Туристлар базаси. Авиация базаси. Ҳарбий-денгиз базаси. Спорт базаси. яя Ўқувчилар.. туристик база/юрда дам олишни бошлаб юбордилар. Газетадан. Пойтахтимиз ва Республиканинг бир қатор шаҳарларидаги йирик спорт базалари Спартакиада их-тиёрида бўлади. Газетадан. Болалар майдон-чалари, спорт комплекси, спорт-байдарка базаси қурилди. Газетадан.
5 Моддий заҳиралар сақпанадиган бино, иншоот; омбор. Таъминот базаси. Савдо базаси. н Жуман ака чойнак-пиёла олгани станцияга тушса, базага бир вагон мол келиб, омбор мудири юк тушириш билан банд экан. С. Аҳмад, Қадрдон далалар. Нормамат узоқ йиллар район нефть базасида ишлади. Газетадан.